• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

«Bir Oy» тариф режасининг Интернет трафиги ҳажми кескин оширилди

«Beeline» алоқа оператори «Bir Oy» тариф режасининг Интернет трафиги ҳажмини кескин оширди. «Tafsilot.uz»га бу ҳақда алоқа операторининг матбуот хизмати маълум қилди.

Энди 33 937,9 сўм ойлик тўлов эвазига абонентларга 4G тармоғи учун 1000 Мб, барча тармоқлар учун 1000 Мб, шунингдек, «Facebook», «Odnoklassniki» ва «Instagram» ижтимоий тармоқлари учун 1000 Мб трафик тақдим этилади.

— «Beeline» (Ўзбекистон) компаниясининг стратегияси бу мақбул нарх эвазига ҳар доим сифатли хизматларни тақдим этишдир. Биз мижозларимизга янада кўп мулоқот учун имкониятлар яратамиз. Янгиланган Bir Oy тариф режаси билан абонентлар икки маротаба кўп онлайн бўлишади, — дея ушбу янгиликка изоҳ берган «Unitel»нинг тижорат директори Максим Ефремов. — Бундай манфaатли таклифни кўп абонентларимиз яхши баҳолайдилар деб ўйлаймиз.

Тариф режасининг қўшимча шартлари билан батафсил «Beeline Uzbekistan» мобил иловаси ёки компаниянинг расми сайти орқали танишиш мумкин.

«Tafsilot.uz» маълумоти:

«Beeline» бренди Ўзбекистонда «Unitel» МЧЖнинг савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг тижорат фаолияти 1997 йил 25 сентябрдан бошланган. 2006 йил 9 февралда «Unitel» МЧЖ «VimpelCom» компаниялари гуруҳи таркибига кирган бўлиб, у 2006 йил 12 сентябрдан буён «Beeline» савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>