• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Биофаол қўшимчалар: улардан эркакларга наф борми?

Биологик фаол қўшимчалар кенг тарқалган бугунги кунда қувватни ошириш борасида “мўъжизавор” хусусиятга эга “эркаклар учун дармондорилар” энг харидоргир товарга айланиб бормоқда.

Интернет тармоқларига бир назар ташласангиз, эркакларга қувватини тиклаб бера оладиган “сеҳрли” воситаларни тавсия қилувчи эълонларга тўлиб кетганига гувоҳ бўласиз. Гуёки, эҳтиёж шу даражага етгандай.

Мутахассислар эса баъзиларидан қандайдир фойда бўлиши мумкинлигини инкор этмаган ҳолда, бундай қувватдориларга ружу қўйганларни огоҳлантиришдан эринишмаяпти.

Хўш, аслида улардан кимга фойда, кимга зиён?

Шуни унутмаслик керакки, биофаол қўшимча – бу касалликка қарши дори эмас. Бунинг устига, агар унинг таркибида дори мавжуд бўлса, бу жиноят билан баробар ва уни ишлаб чиқарганлар жазоланиши керак. Афсуски, мутахассислар фикрича, бундай ҳолатлар кўп учрамоқда.

Масалан, Москва шаҳрида ўтказилган текширишларда дорихоналарда сотилаётган ана шундай биофаол қўшимчаларнинг 80 фоизи таркибида “таъқиқланган хавфли моддалар” мавжудлиги аниқланган. Гап  инсон саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган фосфодиэстеразлар 5-типига мансуб ингибиторлар (ФДЭ-5) ҳақида бормоқда. Кардиологлар ФДЭ-5нинг анемия, ичак яраси, буйрак ва жигар хасталиги, артериал гипертония, стенокардия ва юрак уришида бузилиш бўлган эркаклар учун қатъий таъқиқланганини айтишади.

Халқаро миёсда таниқли бўлган доктор Марк Аарон эса 50 ёшдан ошган барча эркакларга мунтазам равишда простата бези саратонининг олдини олиш бўйича текширишдан ўтиб туришни тавсия қилгани ҳолда, эрлик қувватини оширадиган айрим турдаги биофаол қўшимчаларни қабул қилиш мумкин деб ҳисоблайди.

Эркаклар саломатлиги учун мўлжалланган биофаол қўшимчалар (ишончли ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти) таркибида ҳақиқатан ҳам эркаклар таносил аъзоларига ижобий таъсир кўрсатадиган моддалар бор. Улар ҳирсни қўзғаш хусусиятига эга. Ҳар қалай, қайсидир ўлкаларда ўсадиган ана шундай доривор ўсимликлар экстрактини кўп йиллардан буён эркаклар истеъмол қилиб келишади.

Аммо улардан касалликни тиклаш мақсадида фойдаланиш асло мумкин эмас, дейди мутахассислар. Эркаклик қувватининг камайиши бу касаллик. Уни тиббиёт даволайди. Яъни, ишлаб чиқарувчиси номаълум қандайдир “мўъжизавор” ўтнинг экстракти билан даволанишга уриниш аҳволни оғирлаштириши, кутилмаган бошқа хасталикни келтириб чиқариши ҳам мумкин экан.

Ишлаб чиқарувчиларни биринчи галда маҳсулотнинг кўпроқ ва тезроқ сотилиши, ундан келаётган даромад кўпроқ қизиқтириши турган гап. Шунинг учун улар биринчи навбатда харидорлар кутган «натижа”га зўр беришади. Кейин-чи, кейин нима бўлади? Буёғи энди харидорнинг муаммоси.

Бундай доривор гиёҳларни муттасил истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келган ҳолатлар ҳақида огоҳлантирар экан, соҳа мутахассислари уларнинг фармацевтик таркиби номаълумлигига эътибор қаратадилар.

Ҳақиқатан ҳам, врач беморга ўзи таркиби ҳақида маълумотга эга дорини тавсия қилади, аммо сизга  ўша “мўъжизавор” препаратни тавсия қилаётган “аттор” нимани билади? Умуман, бу муаммо бутун дунёга тарқаб кетган. Жумладан, ўзимизда ҳам.

Соғлиғига эътиборсиз бўлмаган эркакларда ҳар хил хапдориларга зарурат бўлмаслиги аниқ. Бунинг учун жисмоний меҳнат, спорт билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш кифоя. Агар муаммога дуч келинган бўлса, врачлар тавсиясига қулоқ солган маъқул.

Зоҳид тайёрлади


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>