• Бугунги сана: Dushanba, Avgust 21, 2017

Бепул ва пулли тиббий хизмат

— Ўзбекистон Соғлиқни сақ­лаш­ вазирлиги тизимидаги шифохоналарда қайси тиббий хизматлар бепул, қайсилари пулли? Пулли хизматлар нархини ким белгилайди?

Равшан Жалилов

Ўртачирчиқ тумани

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Миржалол Мираҳмедов жавоб беради:

— Ўзбекистон Республикасининг «Фу­қаролар соғлиғини сақлаш тўғ­рисида»ги қонунига асосан давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёр­дам ҳажмидан ташқари хизматлар қў­шимча ҳисобланади ва улар учун белги­ланган тартибда пул тўлаш лозим бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ўрнатилган тартибга асосан кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларга нархлар муассаса томонидан белгиланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки бўйсунишига қараб ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>