• Бугунги сана: Payshanba, Dekabr 14, 2017

Кимларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади?

— Республика ихтисослаштирилган марказларда кимларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади?

Акмал Самиев

Хатирчи тумани

Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пулли хизматни ташкил этиш маркази директори Абдували Аъзамов жавоб беради:

— Ўзбекистон Президентининг 2003 йил 26 февралдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Республика ихтисослаштирилган урология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати тақсдиқланган. Унга кўра қуйидагилар бепул даволаниш ҳуқуқига эга:

— болаликдан ногиронлар;

— чин етимлар;

— I ва II гуруҳ ногиронлари;

— 1941—1945-йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

— ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

— 1941—1945-йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

— Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

— байналмилалчи жангчилар;

— фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.

Ушбу имтиёзларга эга бўлган беморларни Марказларда даволанишлари учун махсус йўлланмалар (ордерлар) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан берилади.


Сайтимизда чоп этилган бошқа мақолалар билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>