• Бугунги сана: Chorshanba, Yanvar 17, 2018

«Барселона»нинг 90-йиллардаги юлдузлари ҳозир нима билан банд?

90-йиллардаги «Барселона»ни «Dream team», яъни «Орзулар жамоаси» деб аташарди. Ҳақиқатан ҳам ҳар бир чизиқда жаҳоннинг энг кучли футболчиларини жамлаган жамоа чиндан ҳам орзулар жамоаси, уларнинг бетакрор ўйинига гувоҳ бўлганлар эса орзулари рўёбини кўрган инсонлардир. Ўйинлари билан қалбларни забт этган ўйинчилар ҳақидаги маълумотлар кўпчилик учун қизиқарли бўлса керак. Tafsilot.uz шуни инобатга олган ҳолда «Барселона»нинг 90-йиллардаги юлдузлари айни вақтда нима билан шуғулланаётгани билан қизиқиб кўрди.

Андони Субисаррета («Барселона» сафида 19861994-йилларда ўйнаган)

«Атлетик», «Барселона» ҳамда «Валенсия»нинг афсонавий дарвозабони фаолиятини якунлаган заҳоти Сандро Россел томонидан «кўк-анор ранглилар»нинг спорт директори этиб тайинланган эди. Субисаррета ушбу лавозимда 5 йил ишлади. Хосеп Бартомеу Каталония клуби бошқарувига келгач, уни ишдан бўшатди.

Фото: Reuters

Альберт Феррер (19881998-йиллар)

Альберт «Барселона» тарбияланувчиси бўлиб, каталон суперклуби сафида 200 дан зиёд ўйинда майдонга тушган. У Круифф жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири эди, аммо Луи ван Галга тўғри келмади, натижада фаолиятини Лондоннинг «Челси»сида якунлашига тўғри келди. 2010 йили Феррер ўзини мураббийликда синаб кўришга қарор қилди. 2010—2011-йилларда у Голландиянинг «Витесс» жамоасининг бош мураббийи бўлди. 2014-2015-йилги мавсумда эса «Кордоба»да иш бошлади, бироқ жамоаси 8 ўйинда бор-йўғи 4 очко жамғаргач, у истеъфога чиқарилди. 2015 йили «Мальорка» россиялик мутахассис Валерий Карпиннинг хизматларидан қониқмай у билан хайрлашгач, унинг ўрнига Альберт Феррер тайинланди. У айни пайтда мазкур клубда ишлаб келаяпти.

Фото: Reuters

Хосе Мария Бакеро (19881997-йиллар)

«Барселона»нинг афсонавий яримҳимоячиси фаолиятини 34 ёшида Мексиканинг «Веракрус» жамоасида якунлади. 1999 йили маҳаллий «Пуэбла» клуби бош мураббийи бўлди. Сўнгра Бакеро «Малага»нинг иккинчи жамоаси («Малага Б») ва «Реал Сосьедад» футболчиларини шуғуллантирди, 2009 йили Польшага кетди ва Варшаванинг «Полония», Познаннинг «Лех» жамоаларига мураббийлик қилди. 2013 йили Перу Олий лигасида ўйновчи «Хуан Аурич» жамоаси бош мураббий этиб тайинланди. 2015 йили эса Венесуэланинг «Депортиво Ла Гуайра» клуби бошқарувига ўтирди. Аммо бу ерда узоқ ишлай олмади.

Фото: Reuters

Хулио Салинас (19881994-йиллар)

 «Орзулар жамоаси»нинг бош масхарабози «Барселона» сафида 146 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 60 марта ишғол қилди. Каталониядан кетгач, «Депортиво Ла-Корунья» (1994—1995), «Спортинг Хихон» (1995—1997), «Йокогама Ф. Маринос» (1997—1998), «Алавес» (1998—2000) жамоаларида тўп сурди. «Олтин бутса» лақабли футболчи ҳозир «La Sexta» каналида шарҳловчилик қилмоқда, шунингдек, испан телевидениесининг турли шоу дастурларида иштирок этиб келаяпти.

Фото: Reuters

Чики Бегиристайн (19881995-йиллар)

Чики «Барселона»даги етти йил ўйнаб, клубдан кетгач яна икки мавсум «Депортиво»да, худди шунча вақт «Урава Ред Даймондс»да тўп тепди. Фаолиятига ҳам айнан Японияда нуқта қўйди. Бутсасини михга илгач, у бир қанча вақт давомида Каталония телевидениесида ишлади. 2003—2010-йилларда «Барселона»нинг спорт директори бўлди. Бевосита унинг саъй-ҳаракатлари натижасида Роналдиньо, Самуэль Это’о, Хенрик Ларссон, Тьерри Анри ва Жанлука Замбротта каби футболчилар каталон суперклуби сафига келиб қўшилишди. Бундан ташқари, Бегиристайннинг Японияда ўйнагани ҳам «кўк-анор ранглилар»га фойда келтирди ва жамоанинг Осиё бозоридани мавқеини мустаҳкамлади. 2012 йилдан буён у «Манчестер Сити»нинг спорт директори лавозимида ишлаб келмоқда. 2016—2017-йилги мавсумда биз учинчи марта Бегиристайн-Гвардиола тандемига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бунгача мазкур икки испан «Барса»да бирга ўйнашган бўлса, кейин эса Каталония жамоасида бирга ишлашди.

Фото: Reuters

Рональд Куман (19891995-йиллар)

Афсонавий голланд фаолияти давомида фақатгина битта хорижий клубда ўйнаган. У ҳам бўлса «Барселона». Куман футбол тарихидаги энг маҳсулдор ҳимоячи ҳисобланади. «Кўк-анор ранглилар» кийимида 193 та ўйинда иштирок этган Рональд 67 та гол урган. Бундан натижага ҳатто айрим ҳужумчилар ҳам ҳавас қилади. Голладиялик футбол афсунгарининг мураббийлик фаолияти футболчилик даврига нисбатан анча ранг-барангдир. Куман Голландиянинг барча топ клубларида, бундан ташқари, «Барса», «Валенсия» ва «Бенфика»да ишлади. 2014 йилдан буён эса Англиянинг «Саутгемптон» жамоаси футболчиларига устозлиқ қилмоқда.

Фото: Reuters

Микаэль Лаудруп (19891994-йиллар)

90-йилларнинг бошларида даниялик футболчи кетма-кет 5 мавсум Испания чемпионатида ғолиб бўлди: 4 марта «Барса» билан, бир марта эса Мадриднинг «Реал»и билан. Мураббий сифатида фаолиятини Дания миллий терма жамоаси мураббийлар штабида (2000—2002-йиллар) ассистентликдан бошлади. Кейин эса қадрдон клуби «Брондбю»га бош мураббий этиб тайинланди (2002—2006-йиллар). Сўнгра 2007—2008-йилларда «Хетафе»ни бошқарди. Лаудруп бошчилигида хетафеликлар  УЕФА кубогининг чоракфиналига қадар боришади. 2008—2009-йилларда «Спартак», 2010—2011-йилларда «Мальорка», 2012—2014-йилларда «Суонси», 2014—2015-йилларда «Лаҳвия» футболчиларига устозлиқ қилди. 2015 йилнинг ёзидан буён ишсиз.

Фото: Reuters

Андони Гойкоэчеа (19901994-йиллар)

Баск футболчиси Барселонанинг кетма-кет тўрт марта Испания чемпионлигини қўлга киритган машҳур «Орзулар жамоаси»нинг асосий ўйинчиси бўлган. Бироқ Гойконинг мураббийлик фаолияти унчалик муваффақиятли чиқмади. «Саламанка» (1996—1998, 2004—2005), «Компостела» (1998—1999), «Нумансия» (1999—2000, 2005—2007), «Расинг» (2000—2001), «Райо Вальекано» (2001—2002), «Эркулес» (2007—2008), «Сеута» (2010—2011) каби жамоаларда мураббийлик қилган Андонининг охирги иш жойи Экваториал Гвинея миллий терма жамоаси (2013—2015-йиллар) бўлди. Ҳозир ишсиз.

Фото: Reuters/Instagram

Христо Стоичков (19901995, 19961997-йиллар)

«Олтин тўп» соҳиби футболчилик фаолиятига нуқта қўйгач уч йил давомида Болгария миллий терма жамоасини бошқарди. Сўнгпа «Сельта», жанубий Африканинг «Мамелоди Сандаунз», «Литекс» ҳамда Софиянинг ЦСКА жамоалари билан ишлади.  2011—2012-йилги мавсумда Стоичков ҳатто Россияда ҳам ишлашга улгурди, «Ростов» жамоаси президентининг спорт ишлари бўйича  маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритди.

Фото: Reuters

Ромарио (1993—1995-йиллар)

Ромариога футболнинг одатдаги тури камлик қилган чоғи катта футболдан кетгач, пляж футболи ва футволей (португалча «Futevôlei» сўзидан олинган, пляж волейболи ва футбол унсурларини ўзида бирлаштирган спорт тури)да ҳам ўзини синаб кўрди. Бразилиялик форвард пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоаси билан биргаликда бронза медалга сазовор бўлди. Айни пайтда эса у сиёсат билан машғул. 2010 йили футболчи Бразилия социалистик партиясидан мамлакат сенатига сайланди. 2014 йили эса Бразилия сайловлари тарихида энг кўп овоз жамғаришга муваффақ бўлган номзод сифатида Рио-де-Жанейронинг сенатдаги вакилига айланди, яъни яна бир бор сенатор бўлди.

Луиш Фигу (19952000-йиллар)

«Барселона»нинг биринчи хорижлик сардори 2015 йили ФИФА президентлиги учун номзодини қўйишга қарор қилди. Жозе Моуринью ҳамда Дэвид Бэкхем томонидан қўллаб-қувватланган Фигу жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48 тагача етказиш ҳамда миллий федерацияларга оммавий футболни молиялаштиришда кўмаклашиш каби ғояларни илгари сурди. Бироқ кутилмаганда 21 май куни португалиялик сайловда қатнашиш фикридан қайтиб қолди ва номзодини сайловдан қайтариб олди. Айни пайтда Луиш Милланнинг «Интер» спорт деректори ҳисобланади. Бундан ташқари, у Италий ҳамда футболи ривожланаётган 22 мамлакатда болалар ва ўсмирлар футболини янада тараққий эттиришга қаратилган «Интер Кампус» лойиҳасига ҳам раҳбарлик қилмоқда.

Фото: Reuters

Луис Энрике (1996—2004-йиллар)

Гарчи «Барса»га «кўк-анор ранглилар»нинг ашаддий рақиби сафидан келган бўлса-да, ҳужумкор хавбек ўз ўйинлари билан каталонияликлар юрагини забт этди ҳатто жамоада сардорлик мақомига ҳам муносиб кўрилди. 2004 йили фаолиятини якунлаганидан сўнг эса сардорлик боғичини Карлес Пуйолга топшириб кетди. Луис «Барселоны Б» жамоасини уч йил давомида бошқарганидан сўнг «Рома» ўтди, ундан эса «Сельта»га бош мураббий бўлди. Ушбу жамолар билан икки мавсум ишлагач, Луис яна қадрдон клубига қайтди. Бу сафар унга асосий жамоа ишониб топширилди. Унинг раҳбарлигида «кўк-анор ранглилар» биринчи мавсумдаёқ Испания чемпионати, кубогини, шунингдек, Европа чемпионлари лигасини ютишди. Бундан ташқари, 2015 йили каталонияликлар УЕФА суперкубоги соҳиби бўлишди, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб чиқишди. Мазкур хизматлари самараси ўлароқ 2015 йили у ФИФА томонидан «Йил мураббийси» деб эътироф этилди.

Фото: Reuters

Ривалдо (1997—2002-йиллар)

Бразилия терма жамоаси ҳужумчисининг энг яхши дамлари «Барселона»да ўтган. Каталон клуби сафида Ривалдо 157 та ўйинда 86 та гол урган. 1999 йилги «Олтин тўп» соҳиби ватанида бир неча марта ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилган бўлса-да, ҳар сафар майдонга қайтавериши билан тилга тушган. Охирги марта ана шундай қарорини 2015 йилда айтганди. Ўшанда у ўзи эгалик қиладиган «Можи-Мирин» клуби сафида майдонга тушиб, тиззасидаги сурункали жароҳатини янгилиб олган. Ҳа, яна бир гап. Бразилия миллий биринчилигининг С сериясидаг ўйновчи ушбу жамоада афсонавий футболчи Ривалдиньонинг ўғли ҳам теп тепади.

Фото: Reuters/Instagram

Ривалдо

Патрик Клюйверт (19982004-йиллар)

Голландиялик афсонавий ҳужумчи ҳам бутсасини михга илгач мураббийга айланди. Голландия терма жамоасида Луи ван Галга ёрдамчилик қилиб тажриба орттирган Патрик Нидерланд қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд — Кариб денгизида жойлашган Антил оролларидаги энг катта орол — Кюрасаога йўл олди. Бу ерда у маҳаллий терма жамоани шуғуллантирди. 2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралашида Клювертдан сабоқ олган Кюрасао терма жамоаси Монсеррата ва Куба термаларини енгиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.

Фото: Reuters

Адҳам Ўрол ўғли тайёрлади

Манба: championat.com


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>