• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Барча экспортчи корхоналарнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинади

2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъий назар барча экспортчи корхоналарнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди, уларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тартиботлар бекор қилинди. Экспорт борасида мавжуд имтиёзларга қарамасдан валюта тушумини мажбурий сотиш талаби экспортни янада рағбатлантириш йўлида асосий тўсиқ бўлиб, экспортчилар ўз валюта тушумини тўлиқ тасарруф этиш имкониятига эга эмас эди, бу эса экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган сиёсатга мос келмайди, — дейилади фармоннинг расмий шарҳида. — Шу сабабли мазкур Фармон билан товарлар (иш, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби мулкчилик шакли ёки экспорт қилинаётган маҳсулот туридан қатъий назар, барча экспортчи ташкилотлар учун бутунлай бекор қилинди.

Фармонда қайд этилишича, валюта бозорини янада либераллаштиришга қаратилган мазкур ислоҳотлар 2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республика экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фармонга кўра Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасининг ноқонуний муомаласини ва нақд чет эл валютаси билан ноқонуний операцияларни амалга оширишни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриши, Марказий банк Молия ҳамда Адлия вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши, вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур фармон талабларига мувофиқлаштириши қатъий белгиланган. Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир А.Арипов ва Марказий банки раиси М.Нурмуродов зиммасига юкланган.

Эслатиб ўтамиз, фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилнинг 2 сентябрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>