• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Амал қилиш муддати кўрсатилмаган

— Озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилган бўлиши шарт бўлса-да, колбасаларининг аксариятида ана шу маълумотлар бўлмайди. Сотувчилардан бунинг сабабини сўрасак, “Бизга шу ҳолатда олиб келишган, қўрқмай олаверинг, ҳали янги” дея сувдан қуруқ чиқиб кетишади. Шу тўғрими?

Моҳигул Тошқўзиева

Термиз шаҳри

Саволга Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Умида Мансурова жавоб беради:

— “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига асосан ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) ўзи реализация қилаётган маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳақида истеъмолчига ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ишлаб чиқарилган санаси ҳамда яроқлилик муддати кўрсатилмаган озиқ-овқатларни реализация қилиш қатъиян ман этилади. Бунга йўл қўйган сотувчи эса жавобгар ҳисобланади.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>