• Бугунги сана: Yakshanba, Noyabr 19, 2017

Аллоҳнинг розилигини истайсизми? Унда шошилинг!

…Истасангиз, ана шу саодатни топинг! Унинг розилиги – Яхшилик ва Эзгуликка яширингандир! Бу ризолик йўлида қилинажак ҳеч бир иш бесамар кетмас, ўтда ёнмас, сувда чўкмас ва алалоқибат, Сизни жаннат дарвозасида кутиб олажак! Ундай бўлса, яхшиликни – жаннатни харид қилинг!!! Ўзи берганни Ўзининг йўлида сарфлаб юборинг! У ғаний зот, берганингизни 700 баробар қилиб қайтариб беради!

Сиз қуйида ўқияжак мактуб нозиктаъб шоира Ирода Умарованинг дил изҳоридир. Ўқинг ва энг сўнггидаги пластик рақамларига диққат қаратинг!

Алишер Назар

Мактуб

Ассалому алайкум!

Мени танийсиз. Қанчалик танийсиз? Асосан, ижодкор деб, тўғрими? Қаерлик эканим, қаерда яшашим, қаерда ишлашим ва шу кабилар. Борингки, дардмандлигимни ҳам эшитгансиз. «Ирода Умарова дегани бор-ку, ўша, гапиролмас экан-а?» «Йўқ, эшитмайди менимча». «Йўғ-е, юролмайди дейишади-ку, ҳеч уёқ-буёққа борганини кўрмаганман-да!»

Тахминларда жон бор. Мен эшитмайман ва шу сабаб нутқим ҳам нормаль эмас… Кўришганда қачонлардир соппа-соғ, ҳар гапингизни илиб олиб бийрон жавоб қайтарадиган қизалоқ бўлганимга ишонмаслигингиз мумкин. Ўзим ҳам ишонмай кетаман гоҳида. Ахир, у қизалоқ билан менинг ўртамизда 23 йилдан ортиқ вақт бор! Ҳа, айни 7 ёшга тўлган кунларим, айни баҳор фаслида, айни «Саводхонлик» байрамимиз куни мактабдан уйга келиб, иситмалаб ётиб қолганим ўша кунларга 23 йил бўлибди. Ўшанда бир ҳафтача иситмам тушмай ётдим, оёқларим фалаж бўлиб қолган эди. Туман шифохонасида «грипп» ташхиси билан даволашди, аста-секин оёққа турганим сайин аста-секин эшитиш қобилиятим сусайиб бораётганини пайқашмади ё эътибор беришмади. Яна даволатишга тушишганида кеч бўлганди – эшитмасдим. Даволанишлар, аппарат тақишлар – бари бефойда эди. Охири ўша пайтда республикада энг кучли мутахассис ҳисобланган шифокорлар томонидан қўйилган «икки томонлама кохлео нервит» ташхиси билан 2-гуруҳ ногиронига айландим. Бундан кейин қандай яшаганим маълум – шифохонама-шифохона, табибма-табиб юриш, таҳқирларга аввал кўзёши, кейинчалик сукут билан жавоб бериш, тез-тез такрорланувчи депрессия, Аллоҳдан шифодан аввал сабр тилаш…

Аллоҳ сабр ва шукр қилган бандасини ноумид қолдирмайди. Яқин йиллардан бошлаб тиббиётда «кохлеар имплант» операцияси амалга оширилаётганидан хабар топдим. Бу операция ҳақида тасодифан билдим. Интернетда Жоан Милн исмли 40 ёшли туғма кар аёлнинг мазкур операция амалиётидан кейин эшита бошлагани ҳақида видеохабар тарқалган эди. Кохлеар имплант ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун манбаларни ўргандим, мутахассисларга мурожаат қилдим. Мутахассислиги бўйича тан олинган шифокорлар текширувидан ўтиб, «двусторонния глухота» ташхиси билан имплант операцияга тавсия олдим. Ҳиндистон ва Россиялик мутахассислар ҳам буни маъқуллашди. Туғма кар эмаслигим, қийналсам-да гапира олишим, МРТ таҳлиллари – барчаси операция фойдасига эди. Аммо имплант аппарат ва операция харажати ўйлантириб қўйди. Бу анча йирик сумма бўлиб, ўзимизнинг қурбимиз етмайди… Тегишли ташкилотларга, одамларга мурожаат қилдим, қанча остоналарда сарғайдим, лекин… натижаси бўлганида бу гапларни ёзиб ўтирмасдим!

Ахир, тузалишимнинг имкони бор-ку? Ахир, жиддий эътибор беришлари учун оғир касал бўлишим шартми? Туғма кар бўлсам ҳам майли эди, одам овози нималигини билмай, соғинмай яшайверсам… Соғинганман, соғинаяпман! Ота-онамнинг овозини танигим, жигарларимнинг овозларини эслагим, умр йўлдошимнинг, боламнинг, дўстларимнинг овозларини илк бор эшитиш бахтини туйгим келаяпти! Имкон дараги чиққанидан бери йигирма йиллик соғинч уч йилга жамланиб қолгандай, жуда соғиндим!!!

Бу мурожаатномани 3,5 йилдан бери ёзаман… Лекин эътиборингизга ҳавола этишда тўхталиб қоламан – андиша, ҳадик, ғурур, хўрлик туйғулари… Энг ёмони – «бундан ҳам натижа бўлмаса нима қиламан?» деган савол. Чунки бу – бандасининг воситасида кутганим охирги чора. Майли, ишонманг, мен бу хатни йиғлаб ёзаяпман. Кўзёшларим шодлик ёки ҳасратга дўниши сизнинг ихтиёрингизда.

ЁРДАМИНГИЗГА МУҲТОЖМАН! Ёрдам беринг. Илтимос, ачинманг, шубҳаланманг, қўлингиздан келса ёрдам беринг ёки ўқимагандай ўтиб кетинг. Постимни улашишингиз ёки «Ҳа, уни танийман, ростдан шундай», — дея гувоҳликка ўтишингиз ҳам ёрдам менга.

Буёғи имкониятингизга, меҳрингизга, иймонингизга ҳавола. Энди менга барибир… Ҳозир, ҳозир журъатим чекинмай туриб «Enter»ни босаман…

Ирода Умарова».

Таҳририятдан:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», деб айтганлар. Улардан бири мўмин киши бемор бўлса, уни бориб кўришликдир. Бугун Сизу биз ана шундай ҳақни адо этиш билан рўбарў турибмиз! Яъни бир муслима ҳамюртимизнинг дардига Яратгандан шифо тилаш, унинг тузалиши йўлида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш, имкони бўлса, йўқлаб бориб кўнглини кўтариш.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Аллоҳ:

…«Эй одам боласи! Мен касал бўлдим, кўргани келмадинг», дейди.

«Роббим! Сен оламларнинг Роббисан, қандай қилиб Сени кўргани бораман?» дейди.

«Фалон бандам касал бўлганини билмадингми? Агар уни кўргани борсанг, уни Менинг ҳузуримда ёки Мени унинг ҳузурида топишингни билмасмидинг?» дейди».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганида муваккал фаришта «Омин! Сенга ҳам ўшандай бўлсин!» дейди, дер эдилар», деди Умму Дардо». Бозорга чиқиб, Абу Дардони топдим, у ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу гапни нақл қилди» (Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган).

Аслида бир инсоннинг мушкулини осон қилиш сабабчи бўлишимизга имкон борлигининг ўзи катта бахт. Буни билган билади. Чунки қиёмат яқин қолганда одамлар эҳсонларини қўлларида кўтариб юриб, чин муҳтожларни топа олмай қолишар экан.

Қуръони каримда яхшилик-эҳсон қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун охирида Парвардигорларидан мағфират сўровчилар, мол-мулкларидан муҳтож ва фақирларга насиба ажратувчи кишилардир. Эҳсон соҳибларига ниҳоятда улуғ ажрлар ваъда қилинган.

Буларни бежиз келтирмаяпмиз. Иродахон синглимизга Аллоҳ дард бериб синамоқда. Неча йиллардан буён Яратганнинг тақдирига сабр қилиб келаётир. Не тонгки, яқин-яқингача бедаво деб келинган дардига даво топилиш арафасида. Бироқ тиббиё амалиёт ва муолажалар учун яхшигина маблағ талаб этилади. Шу боис у бугун бизнинг ёрдамимизга муҳтож.

Имкони борларни қўлларидан келганча моддий ёрдам кўрсатишга чақирамиз. Сизнинг қанча эҳсон қилишингизнинг аҳамияти йўқ. Тома-тома кўл бўлур дейишади. Аллоҳнинг олдида эҳсоннинг катта-кичиги йўқ. Гарчи ўзи муҳтож бўлса-да, ўзидан орттириб ўзгага яхшилик илинганларга бериладиган ажрнинг саноғи ёлғиз Аллоҳгагина аён. Илоҳим ёрдамга ошиққан юртдошларимизни Ўзининг улуғ дарожотлари билан сийласин!

Аллоҳ розилигига эришиш йўлида беморга ёрдам беришингиз учун керакли маълумотлар

Пластик карта рақами:

8600 5103 1606 1758
8600 0423 6008 9568
8600 3329 2285 8778

Банк орқали сумма ўтказишга:

Пластик карта ҳисобрақами: 22618000599209134001

Транзит ҳисобрақами: 23120000600000312201

«Ипотекабанк» АТИБнинг Самарқанд вилояти филиали
МФО: 00312

Халқаро пул ўтказмалари учун:

Умарова Ирода Эргашевна
Паспорт серияси ва рақами: АВ 0880574

Телеграм: @Mavzun_baxt

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>