• Бугунги сана: Chorshanba, Avgust 16, 2017

Алимент пули чет элга юбориладими?

— Эрим билан ажрашганман. Суд вояга етмаган фарзандимнинг тарбияси учун алимент тайинлаган. Яқинда чет элга ишлашга кетаяпман. Фарзандимни ҳам ўзим билан бирга олиб кетмоқчиман. Болам учун тўланадиган алимент чет элга жўнатилиши мумкинми?

Қувонч Алиева,

Беруний тумани

Саволга ҳуқуқшунос Отабек Шодмонов жавоб беради:

— Адлия вазирининг 2009 йил 8 июлдаги 157-буйруғи билан тасдиқланган “Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари”да белгиланишича, алимент пули хорижий мамлакатдаги шахсларга почта хизматлари орқали юборилиши мумкин. Фақат бунинг учун қарз ундирувчи яшаётган давлат ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама келишув тузилган бўлиши керак.

Дейлик, алимент олувчини чет элдаги манзилидан топишнинг иложи бўлмади. Бундай ҳолатда пул почта ўтказмалари ўтказилган манзилга, яъни Ўзбекистонга —алимент тўловчи ишлаётган ташкилотнинг ҳисобрақамига (ундирувчининг (қабул қилувчининг) манзилини аниқлаштириш ҳолатларидан ташқари) қайтарилади. Бунда жўнатмаларни ўтказиш учун олинган тўлов қайтарилмайди. Ушбу маблағ кейинчалик суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисобрақамига кўчирилади.

Суд ижрочилари бўлимининг депозит ҳисобрақамига келиб тушган пул ундирувчи (алимент олувчи) томонидан қонунчиликда ўрнатилган муддатларда талаб қилиб олинмаганда суд ижрочиси ушбу пулни давлат ҳисобига ўтказиш чораларини кўради.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Калит сўзлар:

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>