• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Аксарият боғчаларнинг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди

bogcha101

“Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолмоқда. Аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди. Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда”, — дейилади Ўзбекистон Президентининг “2017–2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шарҳида.

Шарҳда қайд этилишича, мавжуд муаммоларни амалий бартараф этиш мақсадида юқоридаги қарор ва мазкур ҳужжат асосида Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017—2021-йилларга мўлжалланган дастур қабул қилинган. Президент қарори ва дастурда белгиланган комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида қуйидагиларга эришиш кўзда тутилмоқда:

— юқори сифатли мактабгача таълимни таъминлаш, болаларни мактабга тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига муқобил дастурларни жорий этишга;

— болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шакли бўлган 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этишга;

— 3-6 ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни уларнинг ота-оналарини методик қўлланмалар билан таъминлаш орқали мактаб таълимига тайёрлашни ташкил этишга;

— мактабгача таълим муассасалари тармоғини 50 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муассасаларнинг 1167 тасини реконструкция қилиш ва 983 тасини мукаммал таъмирлаш орқали кенгайтиришга;

— қишлоқ жойлардаги мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадал тўловини 30 фоизгача камайтиришга;

— болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 1,5 баробар оширишга.

Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021-йилларга мўлжалланган дастурнинг самарали амалга оширилиши унда кўзда тутилган кўрсаткичлар ижросининг боришини тизимли мониторинг қилиб бориш орқали давлат органларининг доимий назоратида бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017–2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг амалга оширилиши давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида республикамизнинг узлуксиз таълим тизимини янада ислоҳ қилиш борасидаги ривожланиш йўлининг узвий ва босқичма-босқичлигини таъминлайди.

Қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2016 йилнинг 30 декабрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>