• Бугунги сана: Dushanba, Sentabr 25, 2017

Ажрашганда қанча давлат божи тўланади?

— Никоҳни бекор қилинганда қанча миқдорда давлат божи тўланади?

Рустам Баҳодиров,

Қумқўрғон тумани

Саволга Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Камола Қулсоатова жавоб беради:

— Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 1-бандида никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари учун энг кам иш ҳақининг 50 фоизи, такрорий никоҳни бекор қилиш учун эса энг кам иш ҳақининг 120 фоизи миқдорида бож тўланиши қайд этилган. Агар даъво аризасида эр-хотин ўртасидаги мол-мулкни бўлиш хусусида банд мавжуд бўлса, бож миыдори даъво баҳоси бўйича (даъвонинг 5-20 фоизигача) белгиланади.

Бож никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан, агар эр-хотин биргаликда судга ариза ёзган бўлса, уларнинг ихтиёрий биттаси (ёки ҳар иккаласи)дан ундирилади.

Юқоридаги ҳужжатнинг 5-бандида фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божлари миқдорлари белгилаб қўйилган.

Унга кўра вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро розилиги бўйича никоҳ бекор қилинганини қайд этиш учун эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида; агар эр-хотин биринчи никоҳда бўлса, суд қарорига асосан никоҳ бекор қилинганини қайд этиш учун энг кам иш ҳақининг 150 дан 300 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан); эр-хотиндан бири такрорий никоҳда бўлса, суд қарорига асосан никоҳ бекор қилинганини қайд этиш учун энг кам иш ҳақининг 300 дан 400 фоизигача бўлган миқдорда (эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан) давлат божи ундирилади.


Сайтимизнинг бошқа мақолалари билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз. Бизни «Facebook», «Twitter», «Instagram», «Odnoklassniki»даги саҳифаларимиз, шунингдек, «Telegram»даги расмий каналимиз орқали кузатиб боринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>