• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

Абу Ҳанифа бири ўлик, иккинчиси тирик туғилган сиам-эгизакларига нисбатан қандай фатво чиқарган эди?

siam-egizaklari

Шарқнинг улуғ олимларидан бўлмиш Абу Ҳанифага бир куни қўшалоқ туғилган эгизакларни олиб келишади. Уларнинг бири ўлган, иккинчиси эса тирик эди. Энг қизиғи, улар бир-биридан ажралмаган ҳолда туғилган эдилар.

Буюк имомдан сўралган масала — ўлик чақалоқни қандай кўмиш, чунки ёнида тирик эгизаги турибди. Қўшалоқ туғилган эгизакни ажратиб олишнинг у пайтлардан имкони бўлмаган.

Шунда Абу Ҳанифа асрларга татигулик бир фатво берганларки, ҳали-ҳануз бу борада Шарқ олами фахр туйғусини туяди.

Савол?

Буюк фақиҳ масалалани қай тарзда ҳал қилиб берган деб ўйлайсиз?


Жумбоқнинг жавобини билсангиз ёки тахминингиз бўлса, уни изоҳ сифатида ёзиб қолдиринг!

Дўстларингиз билан улашинг:


  • Begzod Жавоб бериш
    2 months олдин

    o’lik chaqaloqni yerga ko’mib tirigi yerning ustida qoladi. keyin ma’lum vaqt o’tgandan keyin ajrab ketadi
    (menimcha shunday edi, qaerdadur o’qiganman, eslomadim)

  • Husanboy Жавоб бериш
    2 months олдин

    Abu Hanifa r.a o’lik chaqaloqni ko’mishni, tirigini esa yer yuzasida bir nicha kun turushini fatvo qilganlar. Shunda o’lgani yerga singib ketib, tirigi ajralushi ro’y bergan.

  • Farrux Жавоб бериш
    2 months олдин

    adashmasam, o’lik egizakni tuproqqa ko’mish kerak bo’lgan. shunda yerning o’zi o’likni ajratvolardi.

  • Исаев Э Жавоб бериш
    2 months олдин

    Нима учун айрим маколаларга жавоб ёзилмаган? Юкоридаги каби? Укувчилар куп нарсани сайтлардан излашади ку ахир?

  • Abdurahmon Жавоб бериш
    2 months олдин

    Agar adashmasam o’lik tomonini yerga shunday ko’minglarki, tirik tomoni yer ustida qolsin. Bir necha kundan so’ng o’lik tomoni Yaratganning qudrati bilan ajrab ketadi.

  • Мухтор Илёсов Жавоб бериш
    2 months олдин

    Абу Ханифа – улик болани ерга кумила тириги ер умтида турсин -деганлар. Орадан вакт утиб сиам экзаклари Аллохни инояти билан ажралган.

  • Доктор Сохиб Жавоб бериш
    2 months олдин

    Келтирилган барча фикрлар туғри айтилган, бу холат у зотнинг кароматлари билан бўлган. Хозирги замонда эса агар бу тариқа бирини кўмадиган бўлинса тиригининг танасига хам Клостридиюм перфрингенс деб аталмиш тупроқдаги бактериялар тушиб гангренага олиб келади ва тириги хам захарланишдан нобуд бўлади.
    Абу Ханифа каби муборак зотлар катта каромат сохиби бўлганлар. У зоти бобарокотнинг даврларида бир аёлга жин киради. У аёлнинг одамлари у кишининг олдиларига келишади ва холатни тушунтиришади. Хазрат эса бир пой ковушларини берадиларда бориб шу аёлни устида туриб мана шу ковушни курсатиб айтасизлар, эй жин, агар бу танани тарк этмасанг Абу Ханифага айтаман мана шу ковуши билан келиб сени уради десангиз чиқиб кетади дейдилар. Улар шундай қилишганида танадаги жин майли чиқиб кетаман дейди ва бу аёлни токи Абу ханифа дунёдан утгунларича безовта қилмайди. У киши вафот этганларидан сунг яна қайтиб кириб олади. Энди бошқа бир кучли муллани чақиришганида жин унга жавобан шундай дейди: Мен бу танани тарк этмайман, чунки Абу Ханифа рихлат қилди, мен у зотдан қўрққаним учун чиққандим, сендан эса қўрқмайман дейди ва танада қолиб кетади.

Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>