• Бугунги сана: Wednesday, January 25, 2017

2017 йилнинг мартидан жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганлар жаримага тортилади ёки 15 суткага қамалади

alkogol-taqiq

Ўзбекистонда 2017 йилнинг мартидан бошлаб жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади. Башарти биринчи марта жаримага тортилиб, бир йил ичида яна жамоат жойида чекаётганда қўлга олинса, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми (айни пайтда 77 минг 888 сўм)дан икки бараваригача (айни пайтда 299 минг 550 минг сўм)  миқдорда жаримага ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига тортилади.

Жамоат жойлари деганда иш жойлари, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, жамоат транспортининг барча турлари ва бошқалар тушунилади. Қонунга кўра тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек, алкоголь маҳсулотини қуйиб (грамлаб) сотишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно, яъни бундай жамоат жойларида спиртли ичимлик ичганларга маъмурий жазо қўлланилмайди.

Мазкур норма 2015 йилнинг 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришларда акс этган.

2016 йилнинг 7 ноябрдаги 70-сонли буйруғи билан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низом тасдиқланди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжат 2017 йилнинг мартидан кучга киради. Низомнинг тўлиқ матни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz сайти)да жойлаштирилган.

Жамоат жойларига ўрнатиладиган алкоголь маҳсулотлари ичилишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур низомда кўрсатилгани каби тайёрланади. Ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар ушбу ҳужжатда белгиланган тартибда ушбу белгиларни тегишли жойларга ўрнатиши шарт. Низомда алкоголь ичилишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгиларни ўлчам ва шакллари кўрсатиб ўтилган. Улар турли технологиялар ёрдамида чоп этилиши, шунингдек, мазмунига путур етказилмаган ҳолда турли усулларда тасвирланиши мумкин.

Белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади. Матн рус ёки инглиз тилларида ёхуд бошқа хорижий тилларда хам ифодаланиши мумкин.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>