• Бугунги сана: Shanba, Iyul 22, 2017

2017 йилнинг мартидан жамоат жойларида тамаки чекканлар ЭКИҲнинг учдан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жаримага тортилади

Ўзбекистонда 2017 йилнинг мартидан бошлаб жамоат жойларида тамаки чекканларга энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг учдан бир қисми миқдорида (айни пайтда 49 минг 925 сўм) жарима солинади. Жамоат жойлари деганда иш жойлари, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасалари, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойлар, шу жумладан, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқалар тушунилади. Қонунга кўра тамаки чекиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно, яъни бундай жойларда тамаки чекканларга маъмурий жазо қўлланилмайди.

Бундан ташқари, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки чекканлар ЭКИҲнинг учдан бир қисми миқдорида (айни пайтда 49 минг 925 сўм), ҳаво кемаларида тамаки чекканлар эса ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида (айни пайтда 299 минг 550 минг сўм) жаримага тортилади.

Мазкур норма 2015 йилнинг 29 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгаришларда акс этган. Унга кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 561-модда билан тўлдирилган ва 122-модда янги таҳрирда баён этилган.

Тамаки чекиш учун махсус ажратилган жой ёки хона ҳақида ахборот берувчи белги

2016 йилнинг 7 ноябрдаги 70-сонли буйруғи билан “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги низом тасдиқланди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларнинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжат 2017 йилнинг мартидан кучга киради. Низомнинг тўлиқ матни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz сайти)да жойлаштирилган.

Жамоат жойларига ўрнатиладиган алкоголь маҳсулотлари ичилишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгилар мазкур низомда кўрсатилгани каби тайёрланади. Ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар ушбу ҳужжатда белгиланган тартибда ушбу белгиларни тегишли жойларга ўрнатиши шарт. Низомда алкоголь ичилишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи белгиларни ўлчам ва шакллари кўрсатиб ўтилган. Улар турли технологиялар ёрдамида чоп этилиши, шунингдек, мазмунига путур етказилмаган ҳолда турли усулларда тасвирланиши мумкин.

Белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади. Матн рус ёки инглиз тилларида ёхуд бошқа хорижий тилларда хам ифодаланиши мумкин.

Огоҳлантирувчи белгилар низомда белгиланган тартибда тамаки чекиш учун махсус ажратилган жойлар ёки хоналар ташқари барча жамоат жойларида, шунингдек, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездлар, дарё кемаларининг тамаки чекиш белгиланмаган жойлари, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари (шу жумладан, тамбурлари)да, шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек, йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>