• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

2017 йил 1 январдан «Нуроний» жамғармаси тизимида ишловчи барча пенсионерларга пенсиялар 100 фоиз миқдорда тўланади

nuroniy-jamgarmasi

2017 йил 1 январдан бошлаб «Нуроний» жамғармаси тизимида ишловчи пенсионерларга пенсиялари тўлиқ, яъни 100 фоиз миқдорда тўланади. Бу давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Фармонда мазкур пенсиялар Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра пенсионерлар агар меҳнат фаолиятини давом эттирадиган бўлса, иш ҳақларини тўлиқ миқдорда, пенсияларининг эса эллик фоизини, яъни ярмини олишади. Энди бу тартиб «Нуроний» жамғармаси тизимида ишловчи пенсионерларга нисбатан татбиқ этилмайдиган бўлди. Мазкур имтиёз бошқа соҳалардаги ишловчи пенсионерларга нисбатан ҳам татбиқ этилиш-этилмаслиги ҳозирча маълум эмас.

Бундан ташқари, юқоридаги фармонга мувофиқ «Нуроний» жамғармасининг марказий аппарати, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) бўлимларининг штатдаги ходимларини давлат бюджети ҳисобидан таъминлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби жорий қилинади. Жамғарма ходимларининг таъминоти ва моддий рағбатлантириш тартиби қай кўринишда бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Фармон Ўзбекистон Президенти томонидан 2016 йилнинг 28 декабрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>