• Бугунги сана: Seshanba, May 23, 2017

2017–2021-йилларда намунавий лойиҳалар бўйича 50 та янги боғча қурилади

Ўзбекистонда 2017–2021-йилларда намунавий лойиҳалар бўйича 50 та янги боғча қурилади. Шунингдек, мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг 1167 тасини реконструкция қилиш ва 983 тасини мукаммал таъмирланади. Бу Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорда қайд этилишича, янгидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари намунавий лойиҳалар бўйича барпо этилади. Улар 70 ва 120 ўринли бўлиши кўзла тутилган. Мазкур ҳужат билан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида “ТошуйжойЛИТИ” акциядорлик жамияти билан биргаликда хорижий тажрибадан ва мамлакатимизнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, янгидан қурилиши белгиланган замонавий мактабгача таълим муассасаларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига мазкур боғчалар қурилишига бош-қош бўлиш вазифаси юклатилган.

Қарор билан тасдиқланган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021-йилларга мўлжалланган дастур доирасида янгидан қуриладиган, шунингдек, реконструкция қилинадиган ҳамда мукаммал таъмирланадиган боғчаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади. Қарорга кўра Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, жумладан тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларига қўйиладиган талабларга ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш топширилган.

Бундан ташқари, мазкур қарорга мувофиқ Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхатига киритилган объектлар бўйича танлов (тендер) савдоларини ўз вақтида ўтказиш; боғчаларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ва фойдаланишга топширилишида тасдиқланган намунавий лойиҳа, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш ишларига масъул этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “2017–2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2016 йилнинг 30 декабрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>