• Бугунги сана: Tuesday, February 28, 2017

2017–2021-йилларда 5-6 ёшдаги болалар мактабга қисқа муддатли гуруҳларда тайёрланади

mtm

Ўзбекистонда 2017–2021-йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилади. Бу Ўзбекистон Президентининг “2017–2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.. Мазкур ҳужжатнинг 4-иловасига мувофиқ мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрлари тасдиқланган.

Қарорда қайд этилишича, мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этилади. Бу Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлариларидан бири этиб белгиланган.

Қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2016 йилнинг 30 декабрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори шарҳида бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолаётгани, аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермаслиги, болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолаётгани алоҳида таъкидланади. Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021-йилларга мўлжалланган дастур қабул қилиниб, унда белгиланган комплекс тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида тизимдаги мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш эришиш кўзда тутилмоқда.

grant-bildirgi

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>