• Бугунги сана: Shanba, Iyul 22, 2017

Шавкат Мирзиёев: «2016 йили маҳаллалар 41 млрд. 300 млн. сўмга яқин нафақа ва моддий ёрдам пулини ноқонуний тўлашган»

Ўтган йили 5925 та фуқаролар йиғинида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 41 млрд. 300 млн. сўмга яқин нафақа ва моддий ёрдам пули ноқонуний тўланган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 7 январида прокуратура органлари ходимлари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда «Upl.uz» нашри. Хабарда қайд этилишича, учрашув тафсилотлари «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларида қонунбузилишларга барҳам берилмагани одамларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётганига алоҳида эътибор қаратди.

У ўз сўзида давом этиб, бу каби ҳолатлар билан боғлиқ баъзи мисолларга тўхталиб ўтган. Ўтган йили очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси)га қисқа давр мобайнида фуқаролардан 311 мингдан зиёд мурожаат келиб тушганини, уларнинг 111 мингдан ортиғи ёки ҳар учтадан биттасида ижтимоий соҳадаги ўткир масалалар кўтарилганига урғу берди.

Президентимизнинг айтишича, жойларда иш ҳақи ва пенсия тўловларини кечиктириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилган бюджет маблағларини ноқонуний сарфлаш ва талон-торож қилиш ҳолатлари мунтазам равишда давом этиб келмоқда. Бу ҳолат эса ҳаммамизни ташвишга солиши шарт. Масалан, 2016 йилда 5925 та фуқаролар йиғинида 41 млрд. 300 млн. сўмга яқин нафақа ва моддий ёрдам пули ноқонуний тўланган. Аслида бу пуллар кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши керак эди.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>