• Бугунги сана: Shanba, Iyun 24, 2017

Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 1,5 баробарга оширилиши режалаштирилмоқда

Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 1,5 баробарга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорнинг шарҳида қайд этилишича, бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолмоқда. Аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди. Болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда.

Мавжуд муаммоларни амалий бартараф этиш мақсадида давлат раҳбарининг мазкур қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017—2021-йилларга мўлжалланган дастур тасдиқланди. Дастур асосида қуйидаги кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, уларнинг ижросини таъминлаш натижасида болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 1,5 баробар ошириш, 3-6 ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни уларнинг ота-оналарини методик қўлланмалар билан таъминлаш орқали мактаб таълимига тайёрлашни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “2017–2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор Ўзбекистон Президенти томонидан 2016 йилнинг 30 декабрида имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Дўстларингиз билан улашинг:


Э-почтангиз ошкор қилинмайди. Тўлдирилиши шарт қаторлар * белгиси билан ажратилган.

Бу ерда HTML теглари ва аттрибутларидан фойдаланишингиз мумкин: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>